Ла Лига. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги очколар фарқи қанчага етди?

  • 8 декабрь, 03:35
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ла Лиганинг жорий мавсумида чемпионлик учун кураш кескин тус олган. Асосий фаворитлардан бири ҳисобланган "Реал Мадрид" 15-тур доирасида "Сельта"га 2:0 ҳисобида мағлуб бўлиб, пешқадам "Барселона"дан 4 очкога ортда қолмоқда.

Tecno

Ушбу турда каталонияликлар "Бетис" билан баҳс олиб борди ва якунда 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. "Кўк-анорранглилар" ҳозирда 40 очко жамғарган. Уларнинг энг яқин таъқибчиси бўлган қироллик клубида эса 36 очко мавжуд. Шунингдек, 3-ўринда бораётган "Вильярреал" ҳисобида 35 очко бор ва улар битта захира ўйинига ҳам эга.

Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин (Топ-10).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!