Ла Лига. "Барселона"нинг мағлубиятсиз серияси якунланди

"Барселона" Ла Лиганинг 8-тури доирасида "Осасуна"га сенсацион тарзда мағлуб бўлди.

Испания Ла Лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми 8-туридан ўрин олган "Осасуна" ва "Барселона" учрашуви якунланди. "Осасуна" 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Даставвал 18-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Анте Будимир учрашувда ҳисобни очди. 28-дақиқада эса Браян Сарагоса орадаги фарқни биттага оширди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасида "Барселона"нинг голларидан бирини ҳужумчи Пау Виктор киритди. 72-дақиқада Будимир пенальтидан унумди фойдаланган бўлса, 85-дақиқада Абел Бретонес ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб Ламин Ямаль рақиблар дарвозасига жамоасининг иккинчи голини киритди.

Саккизта ўйиндан сўнг "Барселона" 21 очко билан Ла Лига турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. "Осасуна" 14 очко жамғариб, олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!