Ла Лига "Барселона"нинг ёзги трансфер режаларини рад этди

Каталониянинг “Барселона” клуби келаси ёзда трансферларсиз қолиши мумкин.

"Sport" нашри хабарига кўра, Ла Лига раҳбарияти "кўк-анорранглилар"нинг клуб молиявий фейр-плей қоидаларини четлаб ўтиб, янги футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин бўлган режасини рад этган.

"Барселона" ҳозирда Лионель Мессининг қайтиши билан боғлиқ музокаралар олиб бормоқда. Клубнинг номзодлар рўйхатидан, шунингдек, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган ва Билбаонинг "Атлетик" клуби марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес ҳам бор. Раҳбарият барча операцияларни эркин агент сифатида якунлашни хоҳлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!