Ла Лига. "Жирона" "Реал Сосьедад"ни мағлуб этиб, хавфли ҳудуддан чиқиб олди

Испания Ла Лигасининг 16-туридан ўрин олган илк беллашув ўз ниҳоясига етди. 
 
"Реал Сосьедад" ўз майдонида Каталониянинг "Жирона" клубини қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. 
 
Учрашувнинг 35-дақиқасида португалиялик ҳужумчи Гонсалу Гедеш ҳисобни очди. 76 ҳамда 84-дақиқаларда эса Виктор Витальевич Циганков голлар уриб, дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. 
 
Маълумот ўрнида, "Реал Сосьедад" онлайн турнир жадвалида 16 очко билан 14-ўринда бормоқда. "Жирона" эса очколар сонини 15 тага етказиб олиб 17-ўринга кўтарилди.

  • Испания - Ла Лига
  • Жорий мавсум
594.png

Реал Сосьедад

  • Gonçalo Guedes 35'
Тугаган
1 : 2

13.12.2025 01:00

231.png

Жирона

  • Viktor Tsygankov 76'
  • Viktor Tsygankov 84'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!