Ла Лига клуби 2 ҳафталик карантинга олинди. Бу жамоага машғулотларни бошлашга рухсат беришмади
“Бетис” клубининг 3 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Football Espana хабар тарқатмоқда.
Машғулотлар бошланишидан олдин клуб футболчилари, мураббийлар ва ходимлар тестдан ўтказилган. Натижалар эса 3 та футболчида Covid-19 борлиғини кўрсатган.
Шундан сўнг, “Бетис”нинг барча аъзолари 2 ҳафталик карантинга олинган. Табиийки, бу ҳолат мавсум тикланиши олдидан жамоага жиддий зарба бўлди.
Бунгача Ла Лиганинг 3 та футболчисида вирус аниқланган эди. Улар «Реала Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремиро, «Атлетико» ҳимоячиси Ренан Лоди ва «Гранада» ярим ҳимоячиси Янгель Эррералардир.
Фикрлар