Ла Лига клубида ҳам коронавирусга чалинганлар аниқланди
"Алавес" клуби аъзоларидан 2 нафарида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра COVID 19 вирусини юқтириб олганлар футболчи ёки мураббийлар эмас, клуб хизматчиси. Ушбу ҳолат аниқлангач жамоа машғулотлари камида душанбагача тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб апрелга қадар тўхтатилди.
Фикрлар