Ла Лига президенти ҳукуматнинг қарорига қандай муносабат билдирди?

Ла Лига президенти Хавьер Тебас чемпионатнинг тикланишига рухсат берилгани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Ҳукмат қароридан мамнунмиз. Бу клублар, футболчилар ва мураббийларнинг улкан меҳнатлари натижасидир. Ушбу жараёнда Миллий спорт кенгаши ва агентлар ҳам иштирок этди.

Бироқ, энди санитария меъёрларини эътиборсиз қолдирмаслигимиз ва бу борадаги ҳушёрликни йўқотмаслигимиз лозим”, - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, Испания ҳукумати Ла Лигада мавсумни 8 июндан давом эттиришга рухсат берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!