Ла Лига президенти: "Винисиус бу борада барчага ўрнак"
Хавьер Тебас Винисиус Жуниорни Ла Лигада ирқчиликка қарши курашда етакчи деб атайди.
“У ирқчиликка қарши курашга раҳбарлик қилиб, тўғри иш қиляпти. Унинг айтишича, Испания аслида ирқчи давлат эмас. Аммо, ирқчилик ҳолатлари давом этса, 2030 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилишини айтди. Лекин мен бунга рози эмасман.
Вини ирқчиликка қарши курашда етакчи. Валенсияда аллақачон бу каби хунук холатларга қарши иммунитет шаклланди.
Биз Винисиусни барча учрашувларда кузатиб борамиз ва у ҳақоратланганида шикоят қиламиз. Трибунадан кузатиб туриб, форвардга қарши бўлган кўплаб таъқибчиларни йўқ қила олдик. Биз футболни оилавий ва кўнгилочар муҳитга айлантиришимиз керак”, - деди Ла Лига президенти.
Фикрлар