Ла Лига. Рафиньянинг дубли каталонияликларга 3 очко келтирди
Испания Ла Лигасининг 16-турида Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги "Барселона" "Камп Ноу"да "Осасуна" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Рафинья учрашувнинг 70-дақиқасида Педрининг узатмасидан сўнг ҳисобни очган эди. 86-дақиқада эса бразилиялик ҳужумчи дублни расмийлаштирган ҳолда, жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди.
Маълумот ўрнида, "кўк-анорранглилар" ушбу беллашувдан сўнг очколар сонини 43 тага етказиб олиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади ва "Реал Мадрид" билан фарқни 7 очкогача ошириб қўйди. "Қироллик клуби" эса бу турдаги ўз учрашувини эртага ўтказади.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season
Барселона
- Raphinha 70'
- Raphinha 86'
Тугади
2
:
0
13.12.2025 22:30



Фикрлар