Ла Лига. "Реал" "Леганес" майдонида очко йўқотди

"Мунисипаль де Бутарке" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. Биринчи бўлим сўнггида Хонатан Сильва ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим аввалида эса Карим Бензема мувозанатни тиклади ва шу ҳисоб баҳс сўнггига қадар ўзгаришсиз қолди.

Шу тариқа мадридликлар ҳисобидаги очколар сони 61 тага етди ва жамоа турнир жадвалида ҳамон 3-ўринни эгаллаб турибди. "Леганес" эса 41 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!