Ла Лига. “Реал” сўнгги дақиқада киритилган гол эвазига “Райо Вальекано”ни мағлубиятга учратди
Ла Лиганинг 22-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ҳамда “Райо Вальекано” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди.
Бу турда “қироллик клуби” ўз уйида “Райо”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Дастлаб учрашувнинг 15-дақиқасида Винисиус ҳисобни очишга эришди. Беллашувнинг 49-дақиқасида эса меҳмонлар ҳужумчиси Хорхе Де Фрутос гол киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг умумий вақтига қўшиб берилган дақиқада Мбаппе жамоасининг ғалаба голини киритди.
Арбелоа шогирдлари бу ғалабадан сўнг очколар сонини 54 тага етказиб олиб, турнир жадвалида иккинчи поғонани эгаллаб турибди.
- Испания - Ла Лига
- Regular Season
Реал Мадрид
- Vinicius Junior 15'
- Kylian Mbappé 90'
Тугаган
2
:
1
18:00
Райо Вальекано
- Jorge de Frutos 49'
Фикрлар