Ла Лига. Роналдусиз
Ads

Ҳозиргина Испания Ла лигаси 16-туридан ўрин олган “Леганес” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги қолдирилган ўйин ўз ниҳоясига етди. Ушбу ўйинда мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Даставвал, 6-дақиқада Бустинза ҳисобни очган бўлса, орадан 5 дақиқа ўтиб Лукас Васкес мувозанатни тиклади.

29-дақиқада эса Каземиро “Реал”га ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди. Ўйин сўнггида эса Рамос пенальтини аниқ амалга ошириб, "Реал"га ишончли ғалабани тақдим этди.

Мазкур ғалабадан сўнг, “Реал” жамғарган очколар сони 48 тага етди ва жамоа 3-ўринга кўтарилиб олди. “Леганес” эса бугунги учрашувдан сўнг 13-ўринга тушиб кетди.

Испания Ла лигаси. 16-тур (қолдирилган ўйин)

Леганес – Реал Мадрид 1:3 (1:2, 0:1)

Голлар: 1:0 – 6 Бустинса, 1:1 – 11 Васкес, 1:2 – 29 Каземиро, 1:3 - 90 Рамос.

Леганес – Куэльяр, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 46), Пирес, Гумбау (Перес, 46), Эрасо, Эль-Жар, Рамос (Амрабат, 72), Бовю.

Реал Мадрид – Касилья, Варан, Тео, Карвахаль, Рамос, Каземиро, Ковачич (Себальос 90) , Иско (Льоренте 87), Васкес, Асенсио, Бензема (Бэйл, 76).

Огоҳлантиришлар: Рико (51), Рамос (57), Куэльяр (85).