Ла Лига учрашувлари мухлислар билан ўтказилиши мумкин

Ла Лига президенти Хавьер Тебас испаниялик мухлисларни яна стадионларга қайтармоқчи. Айтиш керакки, Испаниянинг иккита кучли лигаси жорий ҳафтада тикланади. Аммо, учрашувларга мухлислар киритилмайди.

“Мен имкон қадар тезроқ мухлислар билан ўйинлар бўлишини хоҳлайман. Балким, бу айрим шаҳарларда бошқаларга нисбатан тезроқ содир бўлиши мумкин, мен шунинг тарафдориман”, - дейди Тебас COPE нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!