Ла Лига Хитойга коронавирусга қарши курашиш учун 5 тонна гель юборади

Испания Ла Лигаси коронавируснинг ўчоғи ҳисобланган Хитойнинг Ухан шаҳрига вирусга қарши курашиш учун 5 тонна дезинфекциялаштирувчи гель юборишини маълум қилди.

“Ушбу рамзий ҳаракатимиз билан Хитой халқини, айниқса Уханда ва бошқа жойларда ушбу касаллик билан оғриган инсонларни қўллаб-қувватлашни хоҳлаймиз”, - дейди Ла Лиганинг бизнес ва ривожланиш бўйича директори Оскар Майо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!