Ла Лигада 30 йиллик рекорд такрорланди

"Реал" Испания чемпионати 35-тури доирасида "Реал" "Алавес"ни қабул қилди.

12-дақиқада мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема пенальтини аниқ амалга оширди. Бу турнирнинг жорий мавсумидаги 140-пенальти сифатида қайд этилди. Бундай натижа сўнгги маротаба 1989/90 мавсумда рўй берган эди.

ВАР тизими ортидан мавсум давомида 13 та пенальти рад этилди ва 35 та вазиятда 11 метрли белги фойдасига қарор чиқарилди.

"Алавес" ва "Мальорка" дарвозасига жорий мавсумда 15 та пенальти белгиланди. Бу борада рекорд 1989/90 йилги турнирда 16 та пенальти билан "Барселона"га тегишли.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)