
Ла Лигада нархи энг юқорилаган футболчилар билан танишинг
"Transfermarkt" порталида Испания чемпионатидаги айрим футболчиларнинг қийматлари янгиланди.
Энг кўп қимматлашган футболчи "Реал Мадрид" ҳимоячиси Раул Асенсио бўлди. Илгари 22 ёшли футболчи 7,5 миллион еврога баҳоланган бўлса, энди унинг қиймати 30 миллион еврога кўтарилди. Демак, Асенсионинг нархи 22,5 миллион еврога ошди.
Бу борада иккинчи ўринни "Барселона" ярим ҳимоячиси Педри эгаллади. Унинг қиймати 20 миллион еврога кўтарилиб, 120 миллион еврога етди.
Энг кўп қимматлашган учликни "Атлетико" ҳужумчиси Жулиано Симеоне якунлади. Унинг нархига 13 миллион евро қўшилди - энди футболчи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Comments