Ла Лигада тўпурарлик учун курашаётган ва "Челси" қизиқиш билдираётган украиналик Холанд

Ла Лиганинг 16-турида "Барселона" ўз майдонида "Жирона"ни қабул қилади ва 2:4 ҳисобида мағлубиятга учрайди. Ўйиннинг 12-дақиқасида меҳмонларнинг ажойиб комбинациясини голга айлантирган Артём Довбик айни пайтда чемпионатда 11 та гол билан тўпурарлар баҳсида 3-ўринда турибди. Шунингдек, у жамоасининг умумий голларини учдан бир қисмида иштирок этишга ҳам муваффақ бўлди. Мазкур ажойиб натижалардан кейин украиналик ҳужумчини ўз сафида кўришни истаётган топ клублар ҳам йўқ эмас. Энг қизиғи, Довбик фаолиятининг бошида кетма-кет муваффақиятсизликларга учраган. 

Қаҳрамонимиз 2014 йил Украина иккинчи дивизион клуби "Черкасский Днепр" билан шартнома имзолаб, футболчилик фаолиятини бошлаган. У ердаги ажойиб мавсумдан сўнг у каттароқ жамоа "Днепр" сафига кўчиб ўтади. Аммо 2016 йилга келибгина асосий жамоа сафида миллий чемпионатда ўз дебютини амалга оширди. Ўша пайтдаги жамоа бош мураббий Мирон Маркевич кўпинча тажрибали ҳужумчиларни майдонга туширарди. Кейинчалик "Днепр" вақтида маошларни тўламагани учун очколари олиб қўйилиб, иккинчи дивизионга тушириб юборилди. Шундан сўнг таркибдаги асосий футболчилар ўзига бошқа клуб топиб кетади ва Довбик учун бу катта имкониятга айланди. У кўп ўйин амалиётига эга бўлиб олди ва ҳужумчи 2017 йилда днепрликлар сафини тўпурарга айланган ҳолда тарк этди. Айтганча, "Днепр" 2019 йилда ўз фаолиятини тўхтатган. 

Артем Довбик: «Со стороны «Динамо» интерес был, но «Днепр» оказался более  настойчивым» (1 апреля 2017 г.) — Динамо Киев от Шурика

Ҳужумчи "Дания"нинг "Митьюлланд" клубига бориб қўшилади ва у ерда яна захира ўйинчисига айланиб қолади. Дастлабки ярим мавсумда 10 та ўйинда иштирок этган футболчи бир бора гол уришга улгурди. Шундан кейин жамоа уни "Сённерйюск" га ижарага беришга қарор қилади. Ўйин амалиёти учун келган Довбикни мураббий 11 та учрашувда майдонга туширади. 2018 йилдан 2020 йилгача Артём фаолиятидаги энг ёмон кунларни ўтказиб, Украинага қайтишга мажбур бўлади. 

2020 йилда "Днепр-1" клубига кўчиб ўтади ва бу сафар таркибнинг биринчи рақамли страйкерига айланади. 3 йил давомида Довбик 71 та ўйинда қатнашиб, 44 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, бир марта чемпионатнинг энг яхши футболчисига айланди. Мана шундай ажойиб даврдан кейин Артём учун Топ-5 чемпионатлардан қизиқиш пайдо бўлди. 

El Girona desea firmar a Artem Dovbyk

2023 йилнинг ёзида "Жирона" 7 миллион еврога Довбикни сотиб олиб, ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. Мавсум бошидаги кетма-кет 4 та учрашувда Кристиан Стуани асосий таркибда майдонга тушди, лекин бош мураббий Мишел ёшларга имкон беришни биладиганлардан. Довбик каталонияликлар сафидаги дебют учрашувидаёқ илк голини уришга муваффақ бўлди. Захирадан тушиб, ўйинни кучайтира олаётганини сезган мутахассис уни секин-секин бошланғич таркибга қўшди ва жамоанинг "Реал" ва "Барса" каби клубларга қарши учрашувларини асосий таркибда бошлади. 

Inter targeting Girona striker Artem Dovbyk

Айни пайтда 26 ёшли ҳужумчини ўз таркибида кўришни истаётган топ жамоалар йўқ эмас. "The Sun" ва "Mirror" нашрларнинг хабар беришича, у "Челси" шорт-листидан жой олган. Аммо ҳали томонлар ўртасида музокаралар бошлангани йўқ ва ҳеч нарса аниқ эмас. Шуниси аниқки, Довбик қишда "Жирона"дан кетмаса ҳам, ёзги трансферлар ойнасида анча мунча бозорни "қиздириб" бериши мумкин. Ҳар ҳолда ҳозир ҳужумчи излаётган клублар кўпайиб бормоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!