Ла Лигани тарк этган иккинчи жамоа номи ҳам маълум бўлди

Ла Лига 37-тури доирасида "Мальорка" ўз майдонида "Гранада"га (1:2) мағлуб бўлиб, Испания чемпионатини муддатидан олдин тарк этди. Бунгача, "Эспаньол" Сегундага равона бўлиши аниқ бўлиб улгурган эди.

Чемпионатнинг сўнгги турида "Сельта" ёки "Леганес" клубларидан бири примерани тарк этадиган учинчи клуб сифатида қайд этилади.

Виголиклар турнир жадвалида 36 очко билан 17-ўринни, "Леганес" эса 35 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Сўнгги турда "Сельта" "Эспаньол"га сафар қилади, "Леганес" эса ўз ўйида "Реал"ни қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)