Лаллана умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Адам Лаллана жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Лаллана Англия терма жамоаси таркибида Испанияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида жароҳат олган эди. Шу сабабли у Юрген Клоппга сўнгги 3та учрашувда ёрдам бера олмади.

Лаллананинг премьер-лига навбатдаги турида “Борнмут”га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги сўроқ остида. Аммо, шундай бўлсада унинг сафга қайтгани “Ливерпул”нинг жонига оро кирди десак муболаға бўлмайди. Боиси, мерсисайдликлар ўтган турда жамоанинг асосий футболчиси Филиппе Коутиньодан камида 5 ҳафтага ажралиб қолишган эди.

Маълумот учун, "Борнмут" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги баҳс 4 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!