Ламин Камара "Челси"га трансфери барбод бўлганидан кейин баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Монако» яримҳимоячиси Ламин Камара ёзги трансфер ойнаси якунланишидан олдин Лондоннинг «Челси» жамоасига ўтиши мумкин бўлган, аммо амалга ошмай қолган трансфери ҳақида фикр билдирди.

Матбуот анжуманида у бу мавзуда ортиқча гапиришга шошилмаслигини айтди.

«Жамоани тарк этгим келадими? Ҳозир бу ҳақда гапириш вақти эмас. Кетишим мумкин бўлган имконият бор эди, лекин сўнгги дақиқада бу содир бўлмади. 

Бу — футболнинг бир қисми. Мен бу саҳифани тез ёпдим ва бутун эътиборимни «Монако» билан мавсумга қаратганман. Мавсум тугагач, бу ҳақда яна гаплашамиз», — деди Камара.

22 ёшли сенегаллик футболчи жорий мавсумда турли мусобақалар доирасида бешта ўйинда майдонга тушиб, бир бор гол урди.

Камаранинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!