Ламин катта трансфери барбод бўлганидан кейин мақсадини ўзгартирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Монако” ярим ҳимоячиси Ламин Камара “Челси”га кўчиб ўтиши амалга ошмай қолганидан кейинги кўнгилсизликни ортда қолдирганини айтди.

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги куни “Челси” мутасаддилари “Монако” билан Камарани 47 миллион фунт эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришганди. Ламиннинг ўзи эса тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлган эди.

Бироқ сўнгги дақиқада “Монако” 22 ёшли сенегаллик футболчини қўйиб юбориш фикридан қайтди. Энди Камара бу вазиятни енгиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.

- Менинг кетишим эҳтимоли юқори эди. Сўнгги дақиқада бу амалга ошмай қолди, аммо футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Мен бу саҳифани ёпдим ва мавсумга эътибор қаратяпман.

Мен жамоамга жуда фойдали бўлишим мумкин. Футболда воқеалар жуда тез ривожланади. Балки бошқа имкониятлар пайдо бўлар. Аммо ҳозир мен бутун эътиборимни мавсумни “Монако”да ўтказишга қаратганман, - дея Камаранинг сўзларини келтиради BBC.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!