Ламин Ямал: "Мен Хавидан қарздорман"

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Ламин Ямал жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес ҳақида гапирди.

"Мен Хавидан қарздорман, чунки у мени асосий жамоага жалб қилган. Унинг шарофати билан мен "Барселона"да дебют қилдим, кейин эса асосий таркибдаги ўрнимни қўлга киритдим. Хави ёш футболчиларга ишонч бағишлайди", - дея 16 ёшли футболчининг сўзларини келтиради "Diario Sport" нашри.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Ламин 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У кейинги мавсумда 10-рақамли либосда ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!