Ламин Ямал: "Ўтган Жаҳон чемпионатини дарс пайтида томоша қилгандим"
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал Саудия Арабистонига қарши учрашувдан кейин ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида испанлар рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 10-дақиқасида ҳисобни очган Ямал ўзининг мундиаллардаги илк голини киритди.
18 ёшли футболчи учун бу Жаҳон чемпионатидаги асосий таркибдаги биринчи ўйин бўлди.
"Бу жуда алоҳида ҳиссиёт. Мен ҳар доим Жаҳон чемпионатида ўйнашни орзу қилганман. Асосий таркибдаги биринчи ўйинимда гол урганим — орзуларим рўёбга чиққанидир.
Ўтган Жаҳон чемпионатини эса дарс пайтида томоша қилгандим", — деди Ямал DAZN нашрига берган интервьюсида.
Қайд этиш жоиз, Испания Саудия Арабистони устидан қозонилган йирик ғалаба орқали плей-офф босқичига чиқиш масаласини деярли ҳал қилди.

Фикрлар