Лапорта "Барса" ўйинчиси учун 500 миллион евро сўраяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Челси» ярим ҳимоячи Фермин Лопес билан боғлиқ хабарлар марказида қолмоқда. Англия клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 23 ёшли футболчини жамоасида кўришни жуда истаяётгани айтилмоқда. 

Матбуотда Алонсо трансфер масаласини шахсан муҳокама қилиш учун Ферминга ўзи қўнғироқ қилишни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.

El Nacional нашрининг ёзишича, «Барселона» президенти Жоан Лапорта Фермин Лопеснинг «Челси»га кетишига мутлақо қарши. Манбанинг таъкидлашича, лондонликлар футболчини қўлга киритишнинг ягона йўли – унинг шартномасида кўзда тутилган 500 миллион евро миқдоридаги тўлов бандини ишга туширишдир.

Фермин Лопес ҳозирги пайтда «Барселона» билан амал қилаётган шартнома асосида 2030/2031 йилги мавсум охиригача каталонияликлар шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!