Лапорта “Барса” учун тезкор трансферни амалга оширади

“Барселона”нинг янги президенти Жоан Лапорта клуб анчадан бери ҳал қила олмаётган трансферни шу ҳафта охиригача ёпишга қарор қилди.

Маълумки, каталонияликлар ўтган йилдан бери “Манчестер Сити” ҳимоячиси Эрик Гарсияни ортга қайтара олмаётган эди. Янги раҳбарият бу масалани тезкор равишда якунламоқчи. Лапорта топшириғига кўра, клубнинг янги спорт директори Матеу Алемани испаниялик ҳимоячини тез кунларда Каталонияга қайтишга кўндириши керак.

Алемани айни пайтда футболчининг агенти Иван де ла Пенья билан музокара ўтказмоқда ва масалани ҳал этишга яқин турибди.

20 ёшли Эрик Гарсия “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсумда Англия премьер-лигасида атиги тўртта учрашувда қатнашиб, самарали ҳаракатларни амалга оширгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!