Лапорта: "Реал"га миннатдорчилик билдираман

  • 14 Jan 21:43
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал Мадрид"нинг Дани Ольмони рўйхатга олиш масаласидаги позицияси ҳақида фикр билдирди.  

Аввалроқ хабар қилинганидек, "Реал" президенти Флорентино Перес Ольмони рўйхатга олишга қарши чиқмаган, чунки у "Барселона"ни стратегик ҳамкор сифатида кўради.  

"Биз майдонда ашаддий рақиб бўлишимиз мумкин, аммо майдон ташқарисида клубларнинг манфаатларини ҳимоя қилишимиз керак. Кўпчилик бизга қарши чиқмаган, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Биз фақат қонун доирасида ҳаракат қиламиз, шунинг учун бу жараёнда муваффақият қозонишимиз мумкин", — деди Лапорта матбуот анжуманида.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ла Лига "Барселона"га Дани Ольмо ва Пау Викторни мавсумнинг иккинчи қисмига рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаган эди. Бироқ, каталонияликлар бу масалада спорт суди орқали муваффақиятга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!