"Лацио"га қарши баҳсга келмагани учун Турин клубига техник мағлубият ёзилади
Кеча бўлиб ўтиши керак бўлган А Сериянинг 25-туридан ўрин олган "Лацио" ва "Торино" баҳси бошқа санага кўчирилмайди.
ANSA нашрининг ёзишича, А серия раҳбарияти ушбу вазият худди 3-турдаги "Ювентус" - "Наполи" ўйинидаги каби бўлишига қарамай, қоидаларга кўра қарор қилишни танлади.
“Торино”да коронавирус авж олди, аммо бу ҳолат ўз-ўзидан учрашувни кечиктиришга сабаб бўлмайди. Бироқ, Пьемонт соғлиқни сақлаш идоралари “Торино”га карантин қўйишди. Шу тариқа, жамоа "Лацио"га қарши ўйин учун Римга уча олмади.
Энди “Торино”га “Лацио”га қарши ўйинга келмагани учун техник мағлубият ёзилади ва бундан ташқари ҳисобидан 1 очко олиб қўйилади. Аммо туринликлар бу қарор юзасидан апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Фикрлар