"Лацио"га йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Милан" ЕЧЛ зонасини тарк этди

CHERY AUTO

Италия А Сериясининг 33-тури доирасидаги "Лацио" - "Милан" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Tecno

Хуакин Корреанинг дубли римликларга ўйин давомида ишонч бериб турди ва якунда Чиро Иммобиле супер зарбаси билан Доннарумма дарвозасини ишғол қилди ва учрашувга мантиқий нуқтани қўйди. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг, "россонерилар" ҳисобидаги очколар 66 талигича қолди ва тўплар нисбати эвазига "Аталанта", "Ювентус"дан ортда бормоқда. "Бургутлар" эса 61 очко билан "Милан"нинг ортидан таъқиб этиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!