Лаутаронинг хет-триги ва Жеконинг дубли “Интер“ни яна жадвал пешқадамига айлантирди

А Серия 28-туридан ўрин олган “Интер“ - “Салернитана“ учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 5:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 3 голи Лаутаро Мартинес ҳисобига ёзилди. Қолган 2 гол муаллифи Эдин Жеко бўлди.

Шу тариқа, миланликларнинг мазкур ғалабадан сўнг очколари сони 58 тага етди. Клуб ҳозирча жадвалда 1-ўринни эгаллаб турибди.

“Салернитана“ ҳисобида 15 очко мавжуд бўлиб, жамоа сўнгги поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!