Легионеримиз чемпион бўлмоқчи!
Россия чемпионати доим ўзбекистонлик футболчиларни ўзига жалб этиб келган. Ўз даврида, Андрей Пьятницкий, Валерий Кечинов, Миржалол Қосимов, Жаъфар Ирисметов, Александр Гейнрих, Андрей Фёдоров, Виталий Денисов каби ўзбек футболи тарбияланувчилари турли жамоалар билан Россия чемпиони бўлган.
Бугунги кунда Россия Премьер-лигасининг икки клубида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчи тўп тепмоқда. Иброҳимхалил Йўлдошев икки йилдан бери “Нижний Новгород” шарафини ҳимоя қилмоқда ва жамоасининг асосий ҳимоячиларидан ҳисобланади.
Жорий йил бошида “Нижний Новгород” яна бир истеъдодли ўйинчимиз Руслан Жияновни ўз сафига қўшиб олган эди. 22 ёшли ҳужумчи янги мавсумдан бошлаб, Россия чемпионатида ўйнаш учун жамоага келиб қўшилди.
Яна икки футболчимиз – Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев йил бошида “Рубин” сафига келган эди. Қозонликлар Биринчи лига ғолиби сифатида янги мавсумни юқори дивизионда ўтказмоқда.
Тажрибали ҳимоячи Рустам Ашурматов “Матч ТВ” журналистларига жамоа олдида турган вазифалар ҳақида гапириб берди.
- Россия Премьер-лигасида “Рубин” олдига қандай вазифалар қўйилган?
- Вазифалар максимал. Ҳар бир учрашувда биз ғалаба учун ўйнашимиз шарт. Чемпионат охирида вазият қандай бўлишини кўрамиз.
Жамоа раҳбарияти ва футболчиларда чемпион бўлиш орзуси бор. Бунга эришиш учун бор кучимиз билан меҳнат қиламиз.
- Россия чемпионати бош совринини Қозонга қайтишини қанча кутамиз?
- Узоқ эмас, деб умид қиламан.
- Биринчи лигадаги ғалаба учун олтин медалларни топшириш маросими қандай ўтди?
- Жуда яхши. Ўйиндан кейин дарров банкет уюштирилди ва ҳаммаси юқори даражада бўлди.
- Ватанингдагидан яхшими?
- Бу ерда ҳам яхши бўлди.
Дарҳақиқат, “Рубин” жамоаси ўз тарихида икки маротаба Россия чемпиони бўлган. 2008 ва 2009 йиллари қозонликлар мусобақани биринчи ўринда якунлаган. Бундан ташқари, “Рубин” икки маротаба чемпионат бронза медали, бир мартадан Россия кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Ўзбек футбол мактаби тарбияланувчиси Андрей Фёдоров юлдузли даврларини айнан “Рубин”да ўтказган. Жамоа илк бор чемпионликка эришган мавсумда легионеримиз “Рубин”га сардорлик қилган эди.
Энди Андрей Фёдоровнинг чемпионлик йўлини Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев давом эттиришга ҳаракат қиляпти.
“Рома” мухлислари Шомуродов кетганини қандай қабул қилди?
Футболчимиз Испанияга кетиши керак, у Ла Лигада аниқ ўйнай олади...
“Ланс” Ҳусановга асосий таркибдан жой очяпти
Шомуродовни қўллаб-қувватлашмади!
Фикрлар