Легионеримиз энг қиммат футболчилар рейтингидан жой олди

13 март куни Қозоғистон премьер-лигасининг янги мавсуми старт олади. Биз учун муҳими, мамлакатимизнинг энг кучли ҳужумчиларидан ҳисобланган Игорь Сергеев ушбу мамлакат чемпионатида “Актобе” шарафини ҳимоя қилади.

Янги мавсум бошланиши арафасида Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат трансфер суммасига эга футболчилар рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра, “Қайрат” жамоасининг польшалик легионери Яцек Гуральски чемпионатнинг энг қиммат футболчиси бўлди. Польша терма жамоаси ўйинчисининг трансфер суммаси 2,5 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Қайрат”нинг сербиялик легионери Раде Дугалич иккинчи поғонада қайд этилган. Маҳоратли ҳимоячининг хизматига эга бўлишни истаган клуб 2,2 миллион евро тўлаўи керак бўлади.

“Астана” жамоасининг арманистонлик ярим ҳимоячиси Тигран Барсегян ва “Қайрат” Хорватиядан олиб келган Дино Микановичнинг трансфер суммаси бир хил – 2 миллион еврога баҳоланиб, улар учинчи ўринни  бўлишиб турибди.

“Пахтакор”дан эркин агент сифатида “Актобе”га бепул кўчиб ўтган Игорь Сергеевнинг трансфер суммаси 1,5 миллион еврога тенг.

sC6S9B16136482331772_l

Қозоғистон чемпионатининг энг қиммат футболчилари ўнлиги қуйида кўринишда:

    1.Яцек Гуральски (“Қайрат”, Польша) – 2,5 млн  евро

    2. Раде Дугалич ((“Қайрат”, Сербия) – 2,2 млн евро

    3-4. Тигран Барсегян (“Астана”, Арманистон) – 2 млн евро

    3-4. Дино Миканович ((“Қайрат”, Хорватия) – 2 млн евро

    5-6. Адеринсола Эсеола ((“Қайрат”, Украина) – 1,7 млн евро

    5-6. Нурали Алип (“Қайрат”, Қозоғистон) – 1,7 млн евро

    7-9. Темирлан Ерланов (“Ордабаси”, Қозоғистон) – 1,5 млн евро

    7-9. Игорь Сергеев (“Актобе”, Ўзбекистон) – 1,5 млн евро

    7-9. Стас Покатилов (“Қайрат”, Қозоғистон) – 1,5 млн евро

    10.Небойша Косович (“Қайрат”, Черногория) – 1,3 млн евро

Игорь Сергеев Қозоғистон чемпионатига айни кучга тўлган пайтида йўл олди. Ўтган йили Сергеев “Пахтакор”нинг Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг зўр тўпурари бўлди. Моҳир ҳужумчи ўзини тарбиялаган клуб учун чемпионатда 180 та учрашув ўтказиб, голлари сонини 101 та етказди. Шунингдек, Игорь Сергеев  Ўзбекистон миллий терма жамоасида 53 та учрашувда рақиблар дарвозасини 17 марта аниқ нишонга олган.

серг

Игорь фаолияти давомида Хитой чемпионатида “Бэйцзин Гоань” (14 та ўйин, битта гол) ва Бирлашган Араб Амирликларида “Аз-Зафра” (6 та ўйин, битта гол) шарафини ҳимоя қилган.

Таъкидлаш жоизки, Игор Сергеевга қадар “Актобе” сафида Жаъфар Ирисметов, Алексей Николаев,Тимур Кападзе, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Бобир Давлатов каби футболчиларимиз муваффақиятли фаолият олиб борган.

“Актобе” янги мавсумдаги илк учрашувини 14 март куни сафарда “Каспий” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 14:00да бўлади.

Сергеев танлаган “Актобе”да футболимиз юлдузлари порлаган!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)