Легионеримиз гол урган ўйинда жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)
Таиланд чемпионати 10-тури доирасидаги "Муангтонг Юнайтед" - "Прачуап" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Эътиборлиси, 3-гол Сардор Мирзаев томонидан киритилди. Легионеримиз пенальтини аниқ амалга оширди. 78-дақиқада эса захирага олинди.
Ушбу ғалаба натижасида 10-ўриндаги МЮ очколари сонини 10 тага етказди. 11-поғонадаги "Прачуап" ҳисобида ҳам худди шунча очко бор.
Фикрлар