Легионерлар. Жавлон Гусейнов гол урган ўйинда жамоаси мағлуб бўлди

 

Хабарингиз бор, кеча Жавлон Гусейнов Таиланднинг “Чаинат Хорнбилл” клуби билан шартнома имзолагани борасида маълум қилгандик.

Айни пайтда Таиландда жамоалар янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Шу боис клублар ўртоқлик ўйинлари ўтказишяпти.

Жавлон Гусейнов тўп тепаётган “Чаинат Хорнбилл” бугун мавсум олди тайёргарлиги доирасида “Бангкок Юнайтед” билан назорат учрашуви ўтказди.

Эътиборлиси, ҳамюртимиз ушбу баҳсда жарима зарбасидан гол урди. Аммо “Чаинат Хорнбилл” 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!