
Легионерларимиз. Насимов 33 дақиқа ўйнаган баҳсда “Ансан” мағлуб бўлди
Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи К лига Челленжда 9-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюримиз Баҳодир Насимов тўп сурадиган “Ансан Гринерс” ўз майдонида “Сеонгнам” жамоасини қабул қилди.
Мазкур баҳсда меҳмонлар минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва сафарда 3 очкони қўлга киритишди. Ҳамюртимиз мазкур баҳсни бошланғич таркибда бошлаб, 33-дақиқада ўз ўрнини шеригига бўшатиб берди.
Қайд этиш жоиз, бугунги мағлубият “Ансан” учун барча мусобақалардаги кетма-кет еттинчи мағлубият бўлди.
Корея К лига Челленж. 9-тур
“Ансан Гринерс” – “Сеонгнам” 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 7 Эуи Жо Ханг.
Фикрлар