Легионерларимиз. "Рубин" пенальтилар сериясида "Ростов"га имкониятни бой бериб қўйди, Раҳмоналиевдан ноаниқ зарба

Россия кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Рубин" - "Ростов" баҳси якунланди. Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Серияда мезбонлар 2:4 ҳисобида имконятни бой бериб қўйди.

Легионерларимиз Умарали Раҳмоналиев 78-дақиқада захирада майдонга туширилган бўлса, Рустам Ашурматов қайдномага хам киритилмади. 

Раҳмоналиев пенальти тепишни бошлаб берди ва хато зарба йўллади. 

Шу тариқа, "Ростов" икки очко олган бўлса, "Рубин" бир очко билан кифояланадиган бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!