Лэмпард: Бу шогирдимни ҳеч кимга бермайман!

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард франциялик легионер Н’Голо Кантедан воз кечмаслигини маълум қилди.

- Кантенинг Лондондаги келажаги ҳақида турли хабарларга кўзим тушди. Канте майдон марказида тўп сурадиган энг зўр футболчилардан. Унинг ҳамма нарсаси бор ва у биз билан қолишини истайман, - деди Лэмпард.

Кантега “Реал” харидор бўлмоқда. Мадридликлар бу футболчи учун 71 миллион фунт таклиф қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)