Лэмпард энди телевидияда ишлайди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ва Англия терма жамоаси собиқ етакчиси Фрэнк Лэмпард телевиденияга ишга кирди. Аниқроғи, 39 ёшли собиқ футболчи энди BT Sport телеканалида консультант (маслаҳатчи) сифатида иш олиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, Лэмпард ўзининг футболчилик фаолиятини шу йилнинг февруль ойида якунлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, BT Sport телеканали бундан аввалроқ “Ливерпул”нинг тирик афсонаси ҳисобланган Стивен Жеррард билан шартнома имзолаган эди.