Лэмпард Кепанинг ўрнига зўр голкипер топди

Охирги уч мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этаётган “Лилль” дарвозабони Майк Меньяннинг ҳаракатлари “Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпардга ёқиб қолди.

Лэмпард Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги учрашув давомида Майк билан суҳбатлашгани ва уни жамоасига таклиф қилгани маълум бўлди. “Челси”нинг ҳозирги дарвозабони дунёда энг қиммат эканига қарамай, пулига яраша ўйин кўрсата олмаяпти.

Меньянга Жозе Моуриньо ҳам кўз тиккан. “Тоттенхем” ёши ўтиб қолаётган Уго Льорисга ўринбосар қидирмоқда.

“Лилль” яхши нарх эвазига 24 ёшли дарвозабонни қўйиб юборишга қарши эмас. Чунки жамоада 25 ёшли бразилиялик Лео Жаржим ва 18 ёшли Лука Шевалье каби асосий таркибда ўйнашга қодир дарвозабонлар бор.

mike-maignan-lille

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!