Лэмпард яна "Челси"га қайтиши мумкин, фақат...
Айни дамда "Дерби Каунти" клуби бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бораётган Фрэнк Лэмпард яна "Челси"га қайтиши мумкин. Фақат бу сафар бош мураббийи сифатида.
ESPN нашри тарқатган хабарга қараганда "аристократлар" Маурицио Сарри истеъфога чиқарилган тақдирда ушбу лавозимга айнан Лэмпардни олиб келишмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард “Челси” афсоналаридан бири ҳисобланади. У 2001-2014 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар