Лэмпард ёш ҳимоячини "Челси"га олиб келмоқчи
"Челси" ёзги трансфер ойнаси вақтида "Хетафе" ҳимоячиси Марк Кукурельяни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.
AS нашри хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчи лондонликлар 30 миллион евро таклиф қилишмоқда.
Олдинроқ, "Хетафе" "Барселона" тарбияланувчисини 10 миллион еврога сотиб олган эди. Агар футболчи Лондон клубига йўл оладиган бўлса, каталонияликлар ушбу келишувдан 10 фоиз улушини олади.
Жорий мавсумда Кукурелья барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол киритиб, олтита голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар