
Леон Эдвардснинг ўз уйида "кетмони учмади" ёхуд Лондондаги турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг
Лондон шаҳри мезбонлик қилган "UFC Fight Night 255" турнири якунланди. Унинг асосий тўқнашувида англиялик Леон Эдвардс ва америкалик Шон Брэди ўзаро тўқнаш келди. Шиддатли кечган баҳс 4-раундда ўз ниҳоясига етди. Эдвардс фаолиятида илк бор муддатдан аввал мағлубиятни қабул қилиб олди. Қуйида мазкур турнирда қайд этилган барча натижалар билан танишишингиз мумкин.
Асосий кард:
Шон Брэди сабмишн орқали Леон Эдвардсни енгди (4-раунд);
Карлос Ульберг очколар бўйича Ян Блаховичдан устун келди (29-28, 29-28, 29-28);
Кевин Холланд ҳакамларнинг якдил қарори билан Гуннар Нельсонни мағлубиятга учратди (28-29, 28-29, 28-29);
Алексия Таинара сабмишн эвазига Молли МакКэн устидан ғалаба қозонди (1-раунд);
Крис Данкан сабмишн орқали Жордан Вученични таслим этди (2-раунд);
Натаниэль Вуд ҳакамларнинг қарори билан Морган Чарриерни енгди (29-28, 29-28, 29-28);
Прелим:
Крис Падиллья очколар эвазига Жаи Гербертни муғлубиятга учратди (28-29, 29-28, 28-29);
Лонэ Кавана ҳакамларнинг якдил қарори билан Фелипе Дос Сантос устидан ғалаба қозонди (29-28, 29-28, 29-28);
Марcин Тыбура Мик Паркинни очколар бўйича таслим этди (29-28, 29-28, 29-28);
Кристиан Лерой Дункан ҳакамлар қарори билан Андрей Пуляевдан устун келди (30-27, 30-27, 30-26);
Шауна Баннон Пужа Томарни сабмишн орқали енгди (2-раунд);
Каолан Лаугхран Натан Флетчер устидан очколар эвазига ғалаба қозонди (28-29, 29-28, 28-29);
Кауе Фернандес ҳакамларнинг якдил қарори билан Гурам Кутателадзени мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27).
Фикрлар