Лестер графлигида вазият жиддий. Клуб уй учрашувларини нейтрал стадионда ўтказиши мумкин

"Лестер Сити" Англия чемпионати уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказишга мажбур бўлиши мумкин.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида Лестерда коронавирус юқтириб олганлар 658 тани ташкил қилди. Мамлакат раҳбарияти бутун округни карантинга олишни режалаштирмоқда. Бундай вазиятда АПЛ регламентига кўра, "Лестер"нинг уй учрашувлар манзили ўзгариши кўзда тутилади.

"Лестер Сити" Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни банд этиб турибди. Клубнинг кейинги учрашуви 4 июлда "Кристал Пэлас"га қарши бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)