"Лестер" устози коронавирусга чалинганини тан олди

"Лестер" клуби бош мураббийи Брендан Рожерс ва хотини Шарлотт Сирл коронавирус билан оғриган. Буни мутахассиснинг ўзи тан олди.

“Мавсум тўхтатилгач, мен ва хотиним коронавирус юқтириб олдик. Бир ҳафтадан кейин аҳволим оғирлашди, мен таъм ва ҳидни сезмай қолдим. Кучим қолмаганди, аранг юраётган эдим. Хотиним иккаламиз коронавирусга қарши тест топширдик. Уларнинг иккаласи ҳам мусбат натижа берди”, - дейди Рожерс.

“Лестер” 29 турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Премьер-лигада эса мавсум 17 июнь кунидан бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!