Левандовски “Барса” бўйича қарорини айтди. Клубнинг режалари чиппакка чиқди

“Барселона” раҳбарияти ёзда Роберт Левандовскини сотиб юборишни режалаштираётган эди. Каталонияликлар энг катта маош олаётган футболчидан қутилиш эвазига молиявий фэйр-плей бўйича қўшимча имкониятларга эга бўлишни мўлжаллаган.

Клуб раҳбарияти польшалик форварддан бўшаган пулларга бир нечта янги ўйинчини трансфер қилишни истаётган эди.

Роберт Левандовски бу хабарларга жавобан, келаси мавсумни ҳам “Барселона”да ўтказиши ва ҳеч қаёққа кетмаслигини таъкидлади.

Sport нашрининг хабар беришича, 35 ёшли ҳужумчини Каталонияда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Яқинда Роберт Саудия Арабистонидан катта даромадли таклифларга рад жавобини берди.

Моҳир тўпурарнинг “Барселона” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!