
Левандовски билан зиддиятга борган бош мураббий Польша терма жамоасидан кетди
Польша терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар Роберт Левандовски терма жамоани Михал Пробеж бошқарар экан халқаро майдондаги учрашувларда қатнашмаслигини таъкидлаган эди.
Бунга 36 ёшли ҳужумчининг Михал Пробеж билан келиша олмай қолгани сабаб. Гап шундаки, бош мураббий мамлакатнинг энг машҳур футболчисини жамоа сардорлигидан олиб ташлади. Польша футбол уюшмаси бу бош мураббийнинг шахсий ташаббуси экани ва ўйинчилар кенгашининг қарори эмаслигини маълум қилди.
Польша терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Финляндия футболчиларига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг, бош мураббий ишдан кетишга қарор қилди.
- Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, бош мураббийликдан истеъфога чиқиш терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор, деган хулосага келдим, - деди Михал Пробеж.
Михал Пробеж 2023 йилнинг сентябрдан бери бошқариб келаётган эди.
Роберт Левандовски 2008 йилдан бери терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Унинг ҳисобида халқаро майдонда киритилган 85 та гол бор.
Фикрлар