Левандовски бирданига иккита “Олтин тўп” олиши кутилмоқда
France Football нашри томонидан дунёнинг энг зўр футболчисига бериладиган “Олтин тўп” соврини тарихида янгилик бўлиши кутилмоқда. Нашр бир йил ичида илк бор иккита соврин тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда.
L’Equipe нашрининг хабар беришича, тақдирлаш маросими Голливуд сценарийси асосида ўтказилади ва иккита соврин кетма-кет тақдим этилади.
Гап шундаки, ўтган йили пандемия туфайли France Football мутасаддилари “Олтин тўп”ни тақдирлаш маросимини ўтказишдан воз кечганди ва кўпчилик томонидан ушбу совринга лойиқ топилган Роберт Левандовски совриндан қуруқ қолганди.
“Бавария” ҳужумчиси бу йил иккита совринни бирданига олиш имконига эга. Чунки у жорий йилги номзодлар рўйхатида ҳам бор. Левандовскидан ташқари бу галги “Олтин тўп”га “Челси” вакили Нголо Канте ва ПСЖнинг янги ҳужумчиси Лионель Месси ҳам даъвогар.
Фикрлар