Левандовски жамоадошларига ёқмайдиган гап айтди
Польша терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Роберт Левандовски миллий жамоада ўзи билан ўйнаётган футболчилар даражаси ҳақида гапирди. Унинг сўзлари плльшалик чарм тўп усталарига ёқмагани аниқ.
- Кўп йиллар давомида миллий терма жамоадаги шерикларим мен клубларда ўрганиб қолган даражада ўйнай олади, деб кутардим. Бу катта хато экан ва мен буни кейинроқ англадим.
Сардор ҳеч қачон ҳаммага ёқавермайди. Сардор кимгадир ёқмаса ҳам, йўналишни белгилаб бериши керак, - деди Роберт Левандовски.
Роберт профессионал футболчилик фаолиятини ўз юртида “Лех” жамоасида бошлаган бўлса-да, кейин фақат топ-лигаларнинг етакчи клубларида ўйнаб келмоқда. Дастлаб Германия Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” ва “Бавария” шарафини ҳимоя қилган



Фикрлар