Левандовски нега орзусига етолмади?

Бундеслиганинг энг зўр тўпурари Роберт Левандовски “Реал”га ўтиб, Криштиану Роналду билан бирга тўп суриш орзусида “Бавария” билан шартномани узайтиришдан бош тортган экан.

Бу ҳақда футболчининг собиқ агенти Цезари Кухарски айтиб берди.

- Левандовски Роналду билан бирга ўйнаш учун “Реал”га ўтмоқчи эди. Лекин мен уни Мюнхенда қолишга кўндирдим. У “Реал”га ўтганида ҳам эртами, кечми Карим Бенземани ортда қолдирарди. Мен уни Роналдудан кейин иккинчи бўлишига йўл қўя олмасдим. “Реал”, “Арсенал” ёки “Манчестер Сити” бўладими, ҳар қайси жамоа билан музокараларда Левандовски асосий ҳужумчи бўлиши кераклигини таъкидлардим, - деди Кухарски.

Собиқ агентнинг айтишича, Левандовски фаолиятининг охиригача “Бавария”да қолиб, рекордларни янгилашда давом этиши керак.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)