Левандовски Роналду ҳақида нималар деди?

Польша терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски португалиялик ҳамкасби Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Криштиану мендан 3,5 ёш катта, лекин у барибир кўп гол урмоқда. У ёзда "Манчестер Юнайтед"га ўтди, у ерда эса тактика бошқача ва бу ҳар доим ҳам иш беравермайди. Улар ўз ўйинларини топишганида, у яна кўпроқ гол уришга эришади.

Роналду яхши статистикага, имконсиз рақамларга ўрганиб қолган. Бугунги кунда бу жуда яхши рақамлар. У энди бир йилда 60 та гол урмаслиги мумкин, аммо 30 ёки 40 та гол барибир уради”, - деди Левандовски.

5 февраль куни 37 ёшга тўладиган португалиялик футболчи жорий мавсум “Юнайтед” сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!