Левандовскини олмаймиз!
АҚШнинг “Чикаго Файр” клуби трансфер сиёсатидаги танловларини ўзгартирди. Бунинг оқибатида ушбу жамоа “Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски трансфери бўйича курашдан чиққанини маълум қилди.
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Америка клуби йил бошида 37 ёшли форвардни сотиб олиш учун фаол ҳаракат қилганди. Кейинчалик клуб польшалик форвардни ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишни мўлжаллаган эди. Аммо ҳозирги вақтда музокаралар тўхтаб қолган.
Левандовски 2022 йил ёзидан бери “Барселона” сафида ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 41 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол ва тўртта голли узатма муаллифи бўлди.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар